Ички ишлар ходимининг хатти-ҳаракатига муносабат

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Мисқоллаб йиғилган обрў, ботмонлаб сочилади

Юқори доираларда ҳар қанча гапирилмасин, қуйи бўғиндагиларнинг савияси ва дунёқараши қуйи бўлиб қолаверар экан, бирор жиддий ўзгариш кутиш қийин. Пастдаги ижрочилар барибир ўз билган қўшиғини айтаверади.

Мана бу ҳолатда ички ишлар органлари ходимининг “Обор, записларни кўрасан, ўчириб ташлайсан” деган гапининг ўзи, ҳар қанақа сўз эркинлиги битта ноқобил амалдорчанинг қўлида пашша каби эзғилаб ташланади дегани.

Ҳой, барака топгур, шу халқ сенга форма кийдириб қўйди, шу халқ меҳнат қилиб, солиқларидан сени ва оилангни боқяпти, шу халқни ортидан бурнинг кўтарилиб, қорнинг қаппайиб юрибди, салгина уларни ҳам ҳурмат қилсанг бўлмайдими?

Мени кечирасизлару, лекин пандемия ва карантин сабаб ички ишлар органларини халққа яқинлиги ва фуқаролар билан ўзаро дўстона муносабатини ўрнатиш йўлида охирги йилларда қилинган жуда катта машаққатли меҳнат кўкка совурилиб кетяпти. Халқ ва ички ишлар органлари ўртасидаги жарлик янада катталашмоқда.

Бунга асосий сабаб фавқулодда вазиятларда берилган кенг ваколатларни кўтара олмаётган, яна ўша эски бошбошдоқликни қумсаб қолган айрим (барча эмас) савиясиз ходимлар бутун тизим номига доғ туширяпти.

Мазкур вазиятга Ички ишлар вазирлигидан муносабат кутиб қоламиз. Умид қиламизки бу муносабат “сам дурак” принципи бўйича тайёрланиб, журналистнинг ўзига барча айбни ағдаришу, ходимни оппоқ фаришта қилиб кўрсатиш мазмунида бўлмайди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek