Масс-медиа вакиллари иштирокидаги видеоролик тақдим этилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzЖаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланади. __ Посвящается всемирному дню свободы печати. #WorldPressFreedomDay #WPFD2020 @massmediauzМиллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан тайёрланган ушбу роликда масс-медиа соҳасидаги турли позиция вакиллари иштирок этган. Жумладан:
1) тележурналист Гулноза Ҳусанова;
2) радиобошловчи Баҳодир Мағдиев;
3) газета мухбири Шарифа Мадраҳимова;
4) электрон нашр раҳбари Қамариддин Шайхов;
5) бош муҳаррир Муҳрим Аъзамхўжаев;
6) шарҳловчи Даврон Файзиев;
7) электрон нашр мухбири Алишер Рўзиохунов;
8) продюсер Амирхон Умаров;
9) матбуот котиби Фурқат Санаев;
10) фотожурналист Мадина Нурманова;
11) подкаст муаллифи Нозим Сафаров;
12) блогер Хушнудбек Худойбердиев.
Халқимиз бошидан кечираётган мана шундай синовли ва мураккаб кунларда ҳам сиз, азиз журналист ва блогерларимиз, ўзингизнинг фидоийлигингизни кўрсатиб, тиним билмай меҳнат қиляпсиз.
Пандемия шароитида ҳам, довул ёғгандаям, сув тошқинидаям қўрқувни ортга сурган ҳолда халқимиз билан елкама-елка туриб, уларнинг дардию ташвишларини холисона ёритиб, ва энг асосийси, ўрни келганда юртдошларимизни руҳлантириб, уларни бирлаштириш йўлидаги ҳаракатларингиз жудаям қадрли.
Бу олийжаноб фаолиятингизда куч ва ғайрат доимо ҳамроҳингиз бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈

