Ҳарбий учувчилар 300 дан ортиқ одамни эвакуация қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0
Сув босган ҳудудда уй томи тепасида пастлаб учаётган H125M Fennec вертолёти
Ерга қўнган вертолёт ёнида тиббиёт ходими ва ҳарбийлар ҳамроҳлигидаги фуқаролар

Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий учувчилари "H215M Super Puma" ва "H125M Fennec" вертолётлар ёрдамида уйлар томи ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда қолиб кетган 300 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлди.

Ҳарбий экипаж дарахтлар ва электр симлари борлигига қарамасдан тунги вақтда ҳам ерга жуда яқин баландликларда парвозларни амалга оширмоқда.

Етиб бориш қийин бўлган жойларда разведка-қидирув ишларини амалга ошириш давом этмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek