Havas компанияси Сардоба аҳолисига хайрия юкларини жўнатди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0

Manba:davletovuz

Сардоба тумани аҳолисига Havas компаниясидан инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган юк машиналари карвони

Йил оғир келди. Пандемия ортидан Бухородаги табиий офат, энди эса Сардобадаги сув омборидаги тошқин аҳоли турмуш тарзига жиддий зарар етказди. Минглаб одамлар бошпанасиз қолди.

Мана шундай оғир шароитда халқимизнинг нақадар бирдам бўла олиши кўзга ташланди. Ҳамма фалокат натижасида жабр кўрганларга ёрдамга шошилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шундай видеолардан бирида Havas компанияси ҳам Сардоба воқеасида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия юкларини жўнатаётганини кўришимиз мумкин.

Оғир кунларда бир-бирига кўмак бераётганларни кўриб қувонасан киши.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek