Sardoba talofati jabrlanganlari uchun xayriya yig‘ilmoqda

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​❗️Хориждаги юртдошларимиз ва дўстларимиз диққатига!

«Сардоба» сув омбори билан бўлган фалокат ва ундан жабр чеккан юртдошларимиз ҳақида ортиқча гапириб ўтирмайман, бундан барчангиз хабардорсиз. Мана шундай синовли кунларда ўзбек халқи ўзининг нақадар олийжаноб эканлигини яна бир бора исботлади ва жон-жаҳди билан ёрдам беришга шошилди.

Хориждаги кўплаб юртдошларимиздан ҳам ёрдам таклифлари келиб тушаётганини инобатга олиб, АҚШда истиқомат қилаётган дўстим Аброр Қодиров билан биргаликда GoFundMe платформасида ёрдам учун махсус саҳифа яратдик.

https://www.gofundme.com/f/support-70k-people-whose-homes-were-taken-by-flood

1 кун ичида 7 минг доллар йиғилди, 120 га яқин инсонлар озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшишди.

Хориждаги ўзбеклар, дўстларимиз, шунингдек халқаро пластик карталари (Visa, Mastercard ва ҳ.к.) бор бўлган Ўзбекистондаги юртдошларимиздан имкони етса, ушбу акцияда қатнашиб, ёрдам қўлини чўзишларини илтимос қиламан. Ёки ҳеч бўлмаса бу хабарни дўстларингиз билан улашсангиз ҳам катта ёрдам берган бўлар эдингиз. Барчага олдиндан миннатдорлик билдирамиз. Эҳсонларни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

Бугунги оғир кунлар тезда ортда қолсин, деб дуодамиз.

P.S.: тўпланган пуллар иншоаллоҳ ўз эгаларига етиб боришига шахсан кафолат бераман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek