Паспорт столлари 4 майдан иш фаолиятини тиклайди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш ва ички паспортлари

Эртадан "паспорт столлари" яна қайта ишга тушади

Карантиндаги чекловлар сабабли ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фуқароларни вақтинча қабул қилишни тўхтатган эди.

Хабар берилишича, эртага, 4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.
Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.

Қайд этамиз: қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўраб қоламиз!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek