Сардоба талафоти учун 100 миллиард сўм ажратилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Сардобада сув тошқини оқибатида сув остида қолган уй-жойлар

Сардоба талафотидан жабр кўрган аҳоли учун дастлаб 100 миллиард сўм ажратилди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг 1 майдаги Фармойишига асосан ташкил этилган ҳукумат комиссияси барча йўналишда талафот кўлами ва қийматини аниқламоқда. Хусусан аҳолининг зарар етган уй-жойлари ва нотурар бинолари миқдори аниқлаштирилмоқда ҳамда якуни бўйича баҳоланади.

«Фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, жумладан ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади. Бу тадбирларга республика бюджетидан дастлабки 100 млрд.сўм ажратилди», – дейди Ортиқов.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek