Сардобадаги тошқин оқибатларини бартараф этиш харажатлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф этиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар инфографикаси
Ҳудудларни тозалаш ишлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига етказилган зарар ҳақида маълумот
Йўқотилган ва нобуд бўлган уй ҳайвонлари сони ҳамда амалга оширилган ишлар статистикаси
Аҳоли хонадонлари, ҳужжатлар, кредитлар ва пенсия тўловлари бўйича кўрилган чоралар
Ижтимоий соҳа объектлари: мактаб, боғча ва шифохоналарга етказилган зарар ва таъмирлаш режаси
Зарар кўрган масжидлар, қабристонлар ва хусусий тадбиркорлик объектлари ҳақида маълумот

👉 Сардоба сув омбори фожиаси оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм харажат қилиниши режалаштирилган.

👉 сув тошқинидан Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 10 та МФЙда (25 та аҳоли пунктлари) 4 351 та хонадонлар зарар кўрган.

👉 хонадонлардан 2 570 таси яроқсиз ва 1 781 тасига қисман зарар етган.

👉 31 719 та уй ҳайвонлари йўқолганлиги аниқланган. Шу жумладан, 13 685 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлар, 17 752 та паррандалар ва 282 та бошқа ҳайвонлар.

👉 5 859 та ҳайвонлар ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган.

👉 тирик ҳолда топилган 5 160 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлардан 5 143 таси ўз эгаларига қайтарилди ва эгаси аниқланмаган 17 таси сақловга олинди.

👉 жами 7 та қабристон ва 3 та масжидга зарар етган

Манба:
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek