Сардобадаги тошқиндан зарар кўрган буюмлар йўқ қилинмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Далада уюб қўйилган кийим-кечаклар ва маиший буюмлар ёқиб юборилмоқда, жараённи ҳарбий кийимдаги ходим кузатиб турибди
Йўл ёқасидаги катта уюмдаги яроқсиз ашёларнинг ёниши натижасида қора тутун кўтарилмоқда
Ниқоб таққан икки киши, бири ҳарбий кийимда, тошқиндан зарар кўрган ва ёқилаётган буюмлар уюми ёнида турибди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахбороти:

«Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Хабар берганимиздек, тошқин ҳудудлари сувдан ҳоли этилиб, қуруқ ва қулай ҳолатга келтирилди. Ҳозирда бу майдонда иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирларини мисол қилиш мумкин. Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди», - дейилади ФВВ хабарида.

Яъни бу билан вазирлик ушбу ёқилаётган буюмлар ижтимоий тармоқларда айтилаётганидек, хайрия учун юборилган буюмлар эмас, дея таъкидламоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek