Bravo Metehi гуруҳи Улуғимсан Ватаним қўшиғини ижро этди
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlanganГрузиянинг “Bravo Metehi” гуруҳи хонандалари Севара Назархоннинг “Улуғимсан, Ватаним” қўшиғидан парчани ўзбек тилида маҳорат билан ижро этди. Видео гуруҳнинг Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинди.
“Ушбу қўшиқ ўзбекистонлик опа-сингил, ака-укаларимиз учун грузинлардан совға сифатида жаранглайди”, — дейди гуруҳ хонандалари.
Бугунги кунда ўзбек тили мавқеи бўйича кенг муҳокамалар, Россия вакиллари ва матбуоти томонидан провокациялар бўлиб турган бир пайтда, бу видеони кўриб, кўз қувнайди.
👉 @xushnudbek 👈






