Xushnudbek Xudoyberdiyev Adliya vazirligi bilan bog‘liq holat haqida
Мана, нима учун бизда фақат сукунат варианти танланади. Лекин ўша пайтда тўғри қилдим, деб ўйлайман. Одамлар учун эмас ўзимнинг ҳаловатим учун вақтида узр сўраб нотўғри иш қилмадим, деб ҳисоблайман. Кўнглим хотиржам, яхшиликка йўйдим.
Адлия вазирлиги ҳолати сал бошқачароқ, бу касбий фаолият билан боғлиқ. Масалан, 100 та юрист орасида сўров қилса, ярмидан кўп адашиши мумкин бу ҳолатда (лекин бирортаси интернетда ёзиб чиқмайди, фарқи шунда). ФҲДЁ органларининг юридик шахс эмаслиги сабабли, уларга қарши айтган фикрим нотўғри бўлиб чиқди. Демак, ўзим учун янги билим орттирдим. Гарчи бу билимнинг юки анча оғир бўлган бўлса ҳам, ҳар ҳолда кўнглим хотиржам, яхшиликка йўйдим.
Адлиядагиларнинг менга нисбатан муносабати қанчалик ўзгарди, буниси қоронғу. Кўпчиликнинг жаҳли чиққандир, кўпчиликнинг энсаси қотгандир, айримлари аллақачон мени ёмон кўришни бошлагандир. Тўғрида, битта ёш бола уларнинг шунча йиллик тажрибасини сўроқ остига қўядию, жаҳли чиқмайдими? Лекин асосийси кўнгил тўғри бўлса, ғаразгўйлик бўлмаса, қолгани ҳеч нарса эмас.

