Ҳудудларни тоифага ажратиш туманлар даражасида белгиланади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида нутқ сўзламоқда
Йиғилишда иштирок этаётган масъул шахслар
Видеоселектор йиғилиши ўтказилаётган залнинг умумий кўриниши

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси ҳақида яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.

«Яна бир бор такрорлайман, ҳар биримиз карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзимиз, яқинларимиз ва халқимизнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур ва шарт.

Шу билан бирга, “сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда касаллик умуман аниқланмаган туманлар ҳам борлигини инобатга олиш лозим. Худди шундай, эртага “яшил” вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас», – деди Президентимиз.

Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek