Давлат хизматчиларини видеога олиш ва эълон қилиш ҳуқуқи
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganТуҳмат балосидан ўзинг асра
Хўўўўш, мана бу видеони кўриб, нима десам экан, анақа, биласизми, ҳмммм, хуллас тилимга бирор сўз келмаяпти.
Бир пайтлар орган ходимларига туҳмат қиладиган ҳайдовчилардан ҳимояланиш учун яхшиям боди-камералар тизими ишга тушди, деган фикрлар билдиргандим (1, 2). Энди худди шу ўринда холислик учун танганинг нариги томонини ҳам айтишимиз шарт: туҳматчи орган ходимларидан ҳимояланиш учун фуқароларда ҳам видеога олиш ҳуқуқи бўлиши керак.
Ва бунинг давомига қўшимча: давлат ташкилотлари давлат хизматчиларининг иш вақтига тўсқинлик қилаётган шахслар туширилган видеоларни фуқаролардан рухсат сўрамасдан эълон қилаётган экан, демак фуқаролар ҳам тўлаган солиқлари эвазига ойлик олаётган давлат хизматчисининг иш вақтида, ўз хизмат бурчини бажараётган пайтда олинган видеоларни рухсат сўрамасдан эълон қилишга ҳуқуқи бўлиши керак. Бу жуда оддий мантиқий ва ижтимоий тенглик, мураккаб ўйлайдиган жойи йўқ.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1238



