Тиббиёт ходимларининг маошлари 15 фоизгача оширилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Тиббиёт ходимларининг маошлари 15 фоизгача оширилди

Президент фармонига кўра, 1 июндан бошлаб:

➖ олий ва биринчи тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маоши 15 фоизга;
➖ иккинчи тоифали ва тоифаси йўқ ходимларнинг маоши 10 фоизга оширилади.

❗️Тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.

✅ Алоҳида натижаларга эришган соҳа вакилларига 100 фоизгача, ёш шифокорларга 1 млн сўмгача ойлик устама тўланади.

✅ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда:

➖ фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача;
➖ фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 735
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek