Фермерларни ННТга мажбурий аъзо қилиш масаласи
Xushnudbek.uzVideo11 daqiqa0Шу видео олинган санага ҳам 1 йил бўлибди.
Ўтган йилги сайловолди дебатларда кўтарилган масала ва савол ҳалиям актуал: нима учун фермерлар нодавлат-нотижорат ташкилотга мажбурлаб аъзо қилинади? Бу Конституцияга зид эмасми?
Ўзбекистондан бошқа яна қайси давлатда фермерлардан мажбурлаб ННТ ҳисобланадиган Фермерлар кенгашига аъзолик бадали (солиқнинг бошқача кўриниши) ундирилади? Шунақа давлат борми яна? Америкадами, Европадами, Австралия ёки Африкадами? Балки Антарктидадир?
Кимдир шу саволларга жавоб берса яхши бўларди.
👉 @xushnudbek 👈



