Жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ихтиёрийлиги ҳақида

Matn5-aprel, 2019, 12:131 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Қонунларимиздан парчалар:

1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

34-модда.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бу ҳуқуқ, тушуняпсизларми, ҳуқуқ! Мажбурият эмас. Хоҳласа аъзо бўлади, хоҳламаса йўқ.

2️⃣ «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонун

1-модда. Жамоат бирлашмаси тушунчаси
Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир.

Эркинлик ва ихтиёрийлик деган тушунчалар ҳақида ҳеч эшитганмисизлар?

3️⃣ «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун

2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси
Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

Қонунларимизга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари фақат ва фақат ихтиёрийлик асосида тузилиши мумкин холос. Бошқача йўли йўқ, бўлмаган ҳам. Фақат Ўзбекистондагина истисно бўлиши мумкин.

No comment…

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek