Фермерлар кенгаши фаолиятига оид саволлар

Matn27-oktabr, 2020, 12:271 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzБўстондаги ҳоким опамизнинг аудиосидан хулосалар Кеча Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова тумандаги фермерлар билан учрашувда уларни «мараз…

Айрим саволлар

❓Фермерлардан мажбурлаб бадал ундирадиган Фермерлар кенгаши Бўстон тумани ҳокимининг фермерларни ҳақорат қилгани бўйича бирор муносабат билдирмайдими?

❓Фермерларни ҳимоя қилмайдими?

❓Исталган ҳоким фермерларни исталган кўйга солаётган бир пайтда, улар томошабин бўлиб тураверадими? Масъулият ва виждонингиз борми?

❓Унда фермерлар нима учун бадал тўлаяпти бу НОДАВЛАТ ташкилотга?

❓Нима учун фермерлар мажбурланади?

❓Нима учун фермерларнинг ўзида танлов имконияти йўқ? Қайсидир ташкилот ёқса, уларга ишонса аъзо бўлиши, ёқмаса ва ишонмаса рад қилиши керак эмасми? Қайси калла билан фермерларни бундай мажбурлашимиз керак?

❓Бундай тартиб яна қаерда бор? Дунёдаги қайси давлатларда 100% барча фермерлар НОДАВЛАТ ташкилотга аъзо бўлиш учун мажбурланади? Марҳамат, номларини санангчи, бир кўрайлик, қайси давлатлар экан улар. Шунга қараб хулоса чиқарар эдик, бу тизим тўғрими ёки нотўғрими?

Фермерлар кенгаши шу саволларимизга жавоб беришга журъат топса, хурсанд бўлардик албатта.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek