Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади
Бош вазир: Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади
11 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимияти биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Унда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бош вазир томонидан тегишли мутасадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифатини тўлиқ қайта кўриб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.
Маълум қилинишича, бир ой муддатдан сўнг Республика комиссияси хулосаси асосида қайта кўриб чиқилган хонадон нархлари бўйича очиқ ва ошкора ҳисобот тайёрланади.
👉 @xushnudbek 👈

