Фаттох Шодиев Сирдарё вилоятига 40 млрд сўм ажратяпти

Matn10-aprel, 2019, 22:511 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Фаттох Шодиев Сирдарё вилоятига 40 млрд сўм ажратяпти

Асли ўзбекистонлик, ҳозирги кунда Қозоғистон Республикасида ўз тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётган Фаттох Шодиев ташаббуси билан «Шодиев Халқаро фонди» жамғармаси Сирдарё вилояти учун 40 млрд. сўм маблағ ажратилиши маълум қилинди. Бу ҳақида ишончли манбаларимиз хабар қилмоқда.

Бугун, 10 апрель куни, ажратилиши режалаштирилган маблағнинг қарийб 30 млрд сўми вилоятнинг махсус ҳисоб рақамига келиб тушган.

Мазкур маблағлар «Обод қишлоқ» дастури доирасида чекка қишлоқларини ободонлаштириш, аҳолини турмуш тарзини яхшилаш учун йўналтирилади.

Шунингдек, маблағнинг бир қисми Ховос туманида барпо этилаётган «Xovos city» қурилишига сарфланиши кўзда тутилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek