Шавкат Мирзиёев Сергелидаги янги уйларни кўздан кечирди
Foto29-may, 2020, 20:011 daqiqa0 koʻrish
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.
Замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлатимиз раҳбари Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.

