Пропискасиз шахслар учун уйни расмийлаштириш тартиби

Matn29-may, 2020, 13:231 daqiqa0 koʻrish

Пропискасиз шахслар тезроқ уйини номига ўтказиб олиши керакми?

Кеча яқин йилларда прописка яна қайта ёпилмаслиги, шу сабабли бу ҳақдаги миш-мишлар ёлғонлиги ҳақида ёзган эдим.

Энди одамлар орасида бошқа гап юрибди экан, яъни 1 июлгача пропискасиз фуқаролар ўз уйларини номларига ўтказиб олишмаса, 15% қўшимча солиқ тўлашармиш. Бу ҳақда ТВда роликлар ҳам бериляпти, дейишмоқда.

Бу миш-миш ҳам нотўғри. Аммо шунга яқин бошқа гап бор, одамлар шунинг учун адашмоқда.

Аввалроқ ҳам хабар берилган эди, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойлар бўйича 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган. 1 июлдан бошлаб “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ҳам ҚҚС тўлашни бошлайди ва уй нархлари 15%га ошади.

Аммо бу ерда гап фақат 2017-2019 йилларда ДАВЛАТ ДАСТУРИ АСОСИДА қурилган уйлар ҳақида кетмоқда. Яъни кам таъминланганлар учун, ёшлар учун, турли соҳа вакиллари учун (ўқитувчилар, адиблар, олимлар ва ҳ.к.), шунингдек қишлоқ жойларида ДАВЛАТ томонидан қурилган ЯНГИ уйлар назарда тутилган.

❗️Иккиламчи бозордаги уйлар ёки хусусий компаниялар томонидан қурилган уйларга 15% нарх ошишининг сира алоқаси йўқ.

Аввал айтилганидек, 2017-2019 йиллардаги давлат дастури асосида қурилган уйларнинг эгалари 1 июлга қадар тезроқ уйларни ўз номларига ўтказиб олишлари керак. Йўқса, яна қўшимча тўлов қилишга тўғри келади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek