Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ФВВ тизимига ўтказилди

Matn11-aprel, 2019, 10:071 daqiqa0 koʻrish

​​Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ФВВ тизимига ўтказилди

ФВВ хабарига кўра, 10 апрелдаги Президент фармони ва қарорига асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига:

Ички ишлар вазирлигидан Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти;

Мудофаа вазирлигидан - Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати берилди.

Шунингдек, Гидрометеорология хизмати маркази Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилмоқда.

Илмий ишларни ривожлантириш ва кадрларни тайёрлаш соҳасида ягона тизимни ташкил этиш мақсадида:

Ёнғин хавфсизлиги институти унга кундузги ва сиртқи йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича вазифаларни юклаган ҳолда Академияга айлантирилмоқда;

Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий-тадқиқот институти, Ёнғин-қутқарувчиларнинг бошланғич тайёргарлиги ва малакасини ошириш маркази ҳамда олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ёшларни тайёрлаш бўйича Ихтисослаштирилган лицей ташкил қилинмоқда.

Фото: Кун.уз

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek