Паспортни исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин

Matn17-oktabr, 2019, 17:211 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Паспортни пропискадан қатъи назар исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин

Савол: кеча Марказий банк қарори билан фуқаролар доимий пропискасидан қатъи назар исталган ҳудуддан кредит олиши мумкин бўлди. Худди шу каби фуқароларга паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам исталган ҳудуддан олиш имкониятини яратиш мумкинми? Шунда айтайлик Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқаро вилоятга боришга мажбур бўлмасди.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Зиёев:

“Бу масала жуда ўринли ва бизнинг кун тартибимизда бор. Ҳозирда ушбу тизимни жорий этиш бўйича тегишли ишларни амалга оширяпмиз. Тез орада паспортни нафақат доимий прописка қилинган ҳудудидан, балки вақтинча рўйхатдан ўтган ҳудудидан ҳам олиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар киритилади”

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek