Яқин қариндошлар машинани ишончномасиз бошқариши мумкин
Савол: яқин қариндошлар ишончномасиз машина бошқариши мумкинми? Президент қарорида 1 октябрдан мумкин дейилди. Лекин ҳозирча қонун ости ҳужжатларига ўзгариш киритилмади, тартиби тасдиқланмади. Шунга кўра, фуқароларимиз бугун яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқара оладими?
ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов:
“Ҳақиқатдан ҳозирда қарор лойиҳалари тасдиқланиш арафасида. Шунга қарамасдан бугунги кунда ҳам фуқаролар суғурта полисида исм-фамилияси кўрсатилган бўлса ёки суғурта полиси умумий бўлса, яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқариши мумкин, бунга тўсқинлик йўқ”.
P.S.: агар суғурта полиси умумий олинган бўлса ва унда фамилиялар кўрсатилмаган бўлса, унда яқин қариндошликни исботлаш тартиби қандай бўлади, деган саволга ҳали расмий ҳужжат қабул қилинмагани учун ҳозирча аниқ жавоб берилмади.
👉 @xushnudbek 👈


