TBC Bank Payme компаниясининг 51 фоиз акциясини сотиб олди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олибди.
Шу хабарни эшитиб, жуда ва жуда хурсанд бўлдим. Ёш тадбиркорларимизнинг муваффақиятидан қувондим. Давлатда монополия деган балони йўқотишса, тадбиркорларимиз имтиёзли кредит ёки баландпарвоз ваъдаларсиз ҳам ўзидан ўзи ривожланиб кетиши мумкинлигига яққол мисол бу. Кўп гапиргандан кўра, шунчаки шароит яратиш ва тегмаслик керак холос.
Боз устига ушбу келишув IT энг фойдали соҳа эканлиги, келажак айнан ахборот технологиялари билан чамбарчас боғлиқлигига ҳам далил бўла олади.
Бизнес қилинг, машаққатларга чиданг, сабрда бўлинг, бир кун келиб албатта мевасини кўрасиз, Худо хоҳласа.
Payme асосчиларига келгуси фаолиятида омадлар тилайман!
P.S.: рости Payme энг севимли иловам, қолган рақобатчиларининг хизматидан деярли умуман фойдаланмайман. Ҳам қулай, ҳам тез, ҳам қандайдир ёқимли илова. Бу зинҳор реклама эмас, дилдаги гаплар.
👉 @xushnudbek 👈


