Abdulaziz Komilovning Afg‘oniston bo‘yicha muzokaralari

Matn9-oktabr, 2018, 14:182 daqiqa0 koʻrish

Manba:Daryo — LIVE

​​Абдулазиз Комилов 19 йил аввал «Толибон» билан музокаралар олиб борган. 19 йилдан сўнг Афғонистон мухолифатини муросага чақирмоқда

Ўзбекистон айниқса сўнгги икки йилдан бери Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун катта ишларни амалга оширяпти. Умуман олганда, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери ён қўшниси, жон қўшниси Афғонистоннинг тинч яшаши учун ҳаракат қилиб келади, халқаро жамоатчилик эътиборини ҳар доим афғон муаммосига қаратишга уринган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам буни тасдиқлагандек, 8 октябрь куни Инстаграмдаги расмий саҳифасида ўз шахсий архивидаги Афғонистонга алоқадор баъзи суратларни эълон қилган.

Биринчи сурат 1999 йили Қандаҳорда олинган. Унда вазир Комилов «Толибон»нинг ўша вақтдаги раҳбари Мулла Умарнинг ташқи ишлар вазири Мулла Мутаваккил билан бирга суратга тушган. Иккинчи сурат 2018 йил июлида пойтахт Кобулда олинган. Унда Абдулазиз Комилов собиқ дала қўмондони, Афғонистоннинг 1993—1994 ва 1996 йиллардаги бош вазири, ҳозирда эса амалдаги афғон ҳукуматига мухолифатдаги сиёсатчи Гулбиддин Ҳикматёр билан суҳбатлашиб ўтиргани акс этган.

Мулла Мутаваккил ким? «Толибон» қурган Афғонистон ислом амирлигининг сўнгги ташқи ишлар вазири, бундан аввал эса «Толибон» раҳбари Мулла Умарнинг матбуот котиби. У «Толибон»нинг мўътадил кайфиятдаги аъзоларидан бири бўлган, у ҳатто Ғарб билан келишиш тарафдори бўлгани айтилади. АҚШ босқини ортидан «Толибон» ҳокимиятдан ағдарилгач, Мулла Мутаваккил икки йил қамоқда ўтирган, озодликка чиққан Афғонистон президенти Ҳамид Карзай унга вазир лавозимини таклиф қилган, бироқ мулла бу таклифни рад этган.

Гулбиддин Ҳикматёр ким? У 1973 йилдан бери, ҳа, ҳали Афғонистонда уруш бошланмасидан аввал ҳам мухолифатда бўлган. Покистонга кўчиб, ўша ерда Афғонистон ислом партиясига асос солган. 1979—1989 йилларда АҚШ ва Покистон кўмагида советларга қарши курашган. 2003 йили АҚШ томонидан террорчи деб эълон қилинган, БМТнинг «қора рўйхати»га киритилган. 2016 йили эса Афғонистон ҳукумати билан тинчлик битимини имзолаб (ўшанда Кобулда: «Биз бу қассобни унутмаймиз!» шиори остида Ҳикматёрга қарши намойишлар бўлиб ўтган), ўзининг қуролли кучларини тарқатиб юборишга рози бўлган (ўшанда бу «Толибон»дан кейинги энг катта иккинчи қуролли гуруҳ эди). 2017 йили БМТ ҳам унга нисбатан санкцияларни бекор қилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek