ТИВ Тошкентда Толибон идораси очилишини рад этди

Matn13-avgust, 2018, 20:021 daqiqa0 koʻrish

Ўзбекистон ТИВ пойтахтда «Толибон» идораси очилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракатининг Тошкентда сиёсий идораси очилиши ҳақидаги маълумотни рад этди, дея хабар беради РИА Новости душанба куни вазирлик вакилига таянган ҳолда.

Аввалроқ, Reuters толиблар вакилига таянган ҳолда, бу ҳаракат Ўзбекистон пойтахтида сиёсий идора очгани ҳақида хабар берди.

«Бу масала муҳокама қилинмади. Ҳеч қандай идора очилаётгани йўқ», - дея аниқлик киритган агентлик суҳбатдоши идора очилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ бериб.

Қатар ҳудудида «Толибон» ҳаракатининг ягона расмий ваколатхонаси жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Толибон» Тошкентдаги музокараларнинг кун тартибини ошкор қилганди.

Манба: Kun.uz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek