O‘zbekiston Afg‘onistonda muvaqqat hukumat tuzilganini olqishladi
Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили баёнот берди.
“Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.
Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”, — дейилади ТИВ баёнотида.
Маълумот учун, кеча “Толибон” ҳаракати Афғонистонда муваққат ҳукумат таркибини эълон қилганди. Унга кўра, Мулла Ҳасан Охунд ҳукумат бошлиғи в.б., Мулла Биродар биринчи ўринбосар, Мавлави Ҳанафи эса иккинчи ўринбосар этиб тайинланди.
👉 @xushnudbek 👈


