Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятдан хавотир билдирди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganЎзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради
Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.
Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур.
Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз / ТИВ /
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 786




