Ўзбекистон ТИВ Қуддусдаги вазият бўйича баёнот берди

Matn14-may, 2021, 10:411 daqiqa0 koʻrish

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қуддусдаги вазият бўйича расмий баёнот берди:

“Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканлигини билдиради.
Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр
арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Aл-Aқсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши лозим”, - дейилади 12 май кунидаги баёнотда.

Биз ҳам шундай муборак кунларда нафақат Қуддусда, балки бутун дунёда тинчлик бўлишини, урушлар бўлмаслигини сўраб дуодамиз. Дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган қирғинбарот жангларда миллатидан, динидан қатъи назар, одамлар ўлими тўхташини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek