Шавкат Мирзиёев 100 нафар маҳкумни афв этди

Matn12-may, 2021, 21:441 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

👉 @xushnudbek 👈

  • ❤ 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek