Юридик лицей битирувчилари ТДЮУга суҳбат билан киради

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

⚡️ Юридик академик лицейни юқори баҳоларга битирганлар ТДЮУга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин

Кеча каналимиз орқали юридик таълим тизимини такомиллаштиришга оид Президент фармони имзоланганини хабар қилган эдик. Бугун бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканалида расман маълум қилинди.

Аввалги хабарлар:
• Самарқанд, Наманган ва Термизда юридик факультетлар очилади;
• ТДЮУ магистратурасида масофавий, сиртқи ва кечки таълим дастурлари очилади.

Яна бир асосий ўзгаришлардан бири, 2021/2022 ўқув йилидан, яъни келгуси йилдан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида 3 йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар, ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг адлия органлари ва муассасаларида тақсимот бўйича, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда, кириш ҳуқуқига эга бўлади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek