Шахсий автотранспортдан фойдаланишга рухсат берилди
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0⚡️Шавкат Мирзиёев:
“Учинчидан, аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни ҳам секин-аста юмшатиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.
Республика комиссияси тегишли чекловлар ўрнатилган ҳудудларда аҳоли томонидан эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача ҳамда кечқурун 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомашиналардан фойдаланишга рухсат берилишини таъминласин.
Бунда:
шахсий автотранспортдан, биринчи навбатда, фуқароларимизнинг иш жойига, тиббиёт муассасаларига бориши ва уйига қайтиши, истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмларни харид қилиши учун фойдаланиши;
махсус рухсатномаларга (стикерларга) эга ва етказиб бериш хизматини кўрсатаётган фуқаролар эса шахсий автотранспортда ҳеч қандай чекловсиз ҳаракатланиши мумкинлиги белгилансин.”
👉 @xushnudbek 👈
