ТДЮУ магистратурасида янги таълим шакллари жорий этилади
ТДЮУ магистратурасида масофавий, сиртқи ва кечки таълим дастурлари очилади
Юридик таълимни такомиллаштиришга оид Президент фармони ҳақида аввал хабар берган эдик. Фармонга биноан, 2020/2021 йилдан бошлаб:
👉 базовий юридик таълимга эга ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқимоқчи бўлган шахслар учун ТДЮУ магистратурасида масофавий, сиртқи ва кечки таълим дастурлари очилади ва кириш имтиҳонлари ДТМ томонидан тест шаклида ўтказилади;
👉 олий юридик таълимга эга, раҳбар лавозимларида ишлаётган ҳамда марказий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида камида 5 йил юридик стажга эга бўлган ходимлар тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига биноан тўлов-контракт асосида ТДЮУ магистратурасининг масофавий, сиртқи ва кечки таълим дастурларига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда кириш тест синовларисиз (қабул квоталаридан ташқари) қабул қилинади;
👉 «юриспруденция» йўналишини аъло баҳоларга битирган талабалар (қайси ОТМ бўлишидан қатъи назар) ТДЮУ магистратурасига белгиланган тўлов-контракт суммасининг 50%и миқдори эвазига қабул квоталаридан ташқари кириш тест синовларисиз қабул қилинади. Фақат ушбу талабалар келгусида ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ҳамда ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олади;
👉 юридик техникумлар ҳамда ТДЮУ қошидаги академик лицейда тўлов асосида тайёрлов ва бошқа курслар, ёзги ва қишки мактаблар ташкил этилади, шу жумладан хориж фуқаролари учун ҳам.
Шунингдек, ТДЮУ ректорига бюджетдан ташқари маблағлар эвазига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
➖ ТДЮУ ходимлари ҳамда магистратура ва бакалавриатнинг иқтидорли битирувчилари учун хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг магистратура ёки докторантурасида ўқиш харажатлари, тўлов-контракти суммасини тўлаб бериш. Фақат улар келгусида ТДЮУда камида 3 йил узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олади;
➖ ТДЮУ ҳамда унинг қошидаги академик лицейда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар ва ўқувчилар учун стипендия ҳамда грантлар ажратиш.
👉 @xushnudbek 👈

