Тест саволларининг мураккаблиги ва кириш баллари таҳлили
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz«Тестлар нима учун охирги йилларда жуда қийин бўлиб кетган эди?» Шу мавзу бўйича «Блогерлар клуби» кўрсатувидаги шахсий фикрларим. Каналга уланиш: 👇 https://t.…Юқоридаги видео 👆 ўтган йили 1 август куни эфирга узатилган «Блогерлар клуби» кўрсатувидан парча эди.
Кеча 4 йиллик кириш балларини таҳлил қилиб, ёшларимизнинг ўзи унчалик билимли эмаслиги ҳақида билдирган фикримдан кейин, айримлар охирги йилларда тест саволларининг қийинлиги, тушунарсиз, мураккаб ва ғализлиги ҳам кириш балларининг паст бўлишига сабаб бўлгани ҳақида ёзишди.
Ҳа, уларнинг фикрига ҳам қўшиламан. Ва нима учун охирги йилларда тест саволлари қийин бўлиб кетгани ҳақида 1 йил олдин ТВ орқали ўз шахсий фикрларимни айтгандим.
Ва айтиш мумкинки, ҳақиқатдан ўтган йили имтиҳонлар анчайин шаффоф бўлгандан сўнг, саволлар ҳам осон ва соддалашгани айни ҳақиқат. Шунинг учун айрим ОТМларда баллар бирмунча кўтарилди. Бу нормал ҳолат ва тўғри қарор, менимча.
ДТМдан шу руҳда давом этишларини сўраб қолар эдим.
