Банк ҳисобрақамини энди онлайн очиш мумкин
Банк ҳисобрақамини энди онлайн тарзда очиш мумкин!
«Эътиборингизга бизнес муҳитини яхшилаш йўлидаги яна бир янгиликни тақдим этамиз», - дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлигининг Телеграм канали.
Бугундан бошлаб Сизда банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти бор.
Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгач, ихтиёрингизга кўра банкни танлашингиз, сўнгра 5 дақиқа ичида банк ҳисобрақамингизни очишингиз мумкин.
Бунинг 2 усули бор:
- Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриш;
- fo.birdarcha.uz орқали электрон хизматдан фойдаланиш.
Р.S. Бугун «Трастбанк» ва «Ипотекабанк» Тошкент шаҳридаги филиалларида ҳисобрақами очишингиз мумкин.
Ҳар куни банклар рўйхатини кенгайтириб боришни ваъда қилишмоқда.
Яхши янгиликлар кўпаяверсин, «йўқолсин бюрократия!» ))
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
