Давлат ОТМлари ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтиши мумкин
Яхши хабар: келгуси йилдан ўзини-ўзи молиялаштирувчи давлат ОТМлари пайдо бўлади
«Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Қарорда олий таълим тизимидаги айрим муаммо ва камчиликлар санаб ўтилган. Шу билан бир қаторда ҳужжат лойиҳасида тизимни ривожлантириш йўлида айрим ўзгаришлар ҳам белгиланган.
Хусусан, 2019 йил 1 январдан:
👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказини тугатиш;
👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларига эга ходимларга 30 фоиз, фан доктори (Doсtor of Science) илмий даражасига эга ходимларига 35 фоиз ойлик иш хақига Давлат бюджетидан устамалар бериш;
👉 Вазирликнинг марказий аппарат ходимларига устамалар белгилаш (3-5 йилгача – 10%; 5-10 йилгача – 20%; 10-20 йилгача – 30%; 20 йилдан ортиқ – 40%);
👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида бир қатор ОТМларни босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш;
👉 2022 йилнинг 1 январига қадар ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган давлат ОТМларига бир қатор солиқ имтиёзларини бериш таклиф қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа худди шу матнда ёки ўзгариш киритилган ҳолда тасдиқланиши ёхуд рад қилиниши ҳам мумкин. Сизнинг таклифларингиз олий таълим тизимини ривожлантириш учун муҳимлигини унутманг.
Киринг ва таклифларингизни қолдиринг: https://regulation.gov.uz/uz/document/1522
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 1

