Япония сафаридан илк таассуротлар

Albom28-oktabr, 2019, 10:372 daqiqa0 koʻrish

Японияга етиб келдик.

Айрим жиҳатлар:

1-расм: Чекиш учун махсус кабиналар бор, фақат шу ерда чекилади. Бошқа жойда сигарет чекканларга катта жарима солинади;

2-расм: валюта алмаштириш учун махсус анкета тўлдириб, шахсий маълумотларни ёзиш керак экан. Ҳатто иена олиш учун ҳам. Бу масалада японлар биздан кўра анча бюрократ экан. Бизда анча эркинлик, масалан доллар топшириб, сўм олишда ҳеч қанақа ҳужжат шартмас;

3-расм: Нарита халқаро аэропорти атрофида машина қўйиш учун жуда катта автотураргоҳлар бор. Умуман олганда машина қўйиш анча қулайга ўхшаб кўринди;

4-расм: Aвтотураргоҳда ҳайдовчиларга мўлжал олиш осонроқ бўлиши учун автомобил балонига мослаб махсус кичик бетонлар қўйилган;

5-расм: ISUZU махсус туристик автобусида бизни Tокио марказига олиб кетишмоқда. Энг қизиғи ҳатто автобусда ҳам хавфсизлик камари тақишимизни сўрашди. Бизда йўловчилар тугул, кези келса ҳайдовчилар ҳам хавфсизлик камари тақишни ўзига ор деб билади, тавба. Қоидаларга амал қилишни японлардан ўрганиш керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek