Тил ҳурмати: Корея ва Ўзбекистон авиакомпаниялари қиёси
Тил ҳурмати
Токиога «Korean Air» авиакомпаниясида Инчхон орқали учдик. Диққатимни бир жиҳат тортди. Самолёт бортида ҳар қандай янгилик аввал корейс тилида, кейин инглизчада эълон қилинди. Ҳар қандай ёзувлар аввал корейс тилида, айримлари фақат корейс тилида. Бундан ташқари учишдан олдин тушунтириладиган хавфсизлик қоидалари фақат корейс тилида айтилди, экранда инглизча субтитр берилди холос. Халқаро рейс бу, корейс тилини кўпчилик билмаса керак, деб ўтиришмади.
Умуман олганда корейслар ўз тилини ҳар қандай ҳолатда қолган барча тиллардан устун қўйиши кўриниб турибди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»да эса ҳолат ўзгача. Аксарият стюардессалар ўзбек тилини умуман билмайди. Айримлари ўзбек тилини шунақанги талаффуз қилишадики, «эй воҳ, бўлди, бошқа гапирма» деб бақиргинг келади.
Шу ўринда марҳум шоир Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеъри ёдга тушади:
Тайёрада
Парвоз чоғи тайёранинг дилбар келини
Кўк тоқини бизга тахти Сулаймон қилди.
Лекин эълон ўқиганда ўзбек тилини
Давлат тили бўлганига пушаймон қилди.
👉 @xushnudbek 👈

