Yangi yil tadbirlarini 30 kishidan ko'p o'tkazishga ruxsat berildi
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan⚡️Янги йил тадбирларини 30 кишидан кўпроқ жамоа билан ҳам нишонлашга рухсат берилди
Республика махсус комиссияси Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилди.
👉 @xushnudbek 👈