Наврўз байрами тадбирларини ўтказиш тартиби белгиланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Байрам тадбирлари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилади
Махсус комиссиянинг қарорига кўра, Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ўтказишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозимлиги белгиланди:
➖ байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
➖ байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
➖ аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш.
Шунингдек, Махсус комиссия йиғилишида сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги таъкидланган.
👉 @xushnudbek 👈
