Мактабларда янги йил байрамини нишонлаш тақиқланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

🌲Мактабларда янги йил байрамини нишонлашга чеклов ўрнатилди

Халқ таълими вазирлиги болалар хавфсизлиги ва турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни тақиқлади.

⛔️ Шунингдек:

❌ байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;

❌ мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно)га ҳам рухсат этилмайди.

✅ Истисно тариқасида, бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek