Жарима тўланмагани учун машина жарима майдонига қўйиладими

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Жарима тўланмагани учун машина “штрафной”га қўйилиши тўғрими?

Кўпчилик савол бермоқда: аввал содир этган ҳуқуқбузарлигим учун жарима тўламаган бўлсам машинам жарима майдонига қўйиладими, деб.

МЖтКнинг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

▶️ Бундан шуни тушуниш мумкинки, бу ҳолатда машинангизни жарима майдончасига қўйиш учун 2 та асос бўлиши керак:

1️⃣ жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида жаримани тўламаган бўлишингиз;

2️⃣ транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.

ЙПХ ходими қўлида сизга жарима солган орган раҳбарининг ёзма буйруғисиз, шунчаки электрон базадан текшириб, қарзингиз бор, деб машинани жарима майдончасига олиб кетишга ҳақли эмас.

Агар юқоридаги 2 та асос бўлса, ҳа, унда машинангизни жарима майдончасига олиб кетишга ҳаққи бор.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek