Хитойдан 200 мингта тест тўплами сотиб олинди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Хитойдан 200 мингта тест тўплами сотиб олинди
28 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Хитойдан вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-системаси ҳамда 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, ҳарбий самолётда олиб келинган тиббий юкнинг умумий оғирлиги қарийб 20 тоннани ташкил этади.
Шунингдек, ушбу махсус рейсда Хитой томонидан берилган 2,5 млрд сўмлик турли тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ҳам келтирилган.
Бундан ташқари, 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 16 млрд сўмлик, 3 апрелда эса қўшимча 45 млрд сўмлик тиббий техника ва ҳимоя воситалари коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади ва ҳарбий самолётда олиб келтирилади.
👉 @xushnudbek 👈



