Хитойдан келган ўзбекистонликлар карантинга олинади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Хитойдан олиб келинадиган ўзбекистонликлар Тошкент шаҳри ва вилоятидаги махсус жиҳозланган касалхоналарга жойлаштирилади
Қайд этилишича, мазкур муассасалар тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланган. Хусусан, коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилган, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Соҳанинг етук мутахассислари томонидан Ухань шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган фуқаролар алоҳида назорат остида бўлиб, мунтазам тиббий текширувлардан ўтказилади.
Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларида барча керакли маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда Ухань шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинадиган ўзбекистонликлар икки ҳафта давомида карантин остида сақланади. Ушбу вақт давомида уларнинг оила аъзолари билан учрашиши тақиқланади. Яқинлари билан фақат махсус телефон алоқаси орқали мулоқот қилиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон фуқароларини Ухань шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этилди. Ушбу чартер рейсларнинг дастлабкиси 4, 5 февраль кунлари амалга оширилади.
👉 @xushnudbek 👈
