Хитойдан илк чартер рейс Тошкентга етиб келди
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0


Хитойдаги юртдошларимизни ўз ичига олган дастлабки чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.
Чартер рейсга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари ҳамроҳлик қилишди.
Хитойдан олиб келинган ватандошларимиз коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилди.