Жамоат жойларида ниқоб тақиш назорати кучайтирилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Бугундан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

🔺Бугундан, яъни 2021 йил 24 мартдан бошлаб:

😷 жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича назорат кучайтирилди.

🔺Эртадан, яъни 25 мартдан бошлаб:

📌 уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлигини назорат қилишда зарурат туғилса ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.

📌 карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга мурожаат қилиб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида шахсий масъулиятни ошириш ҳамда тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириб туришни сўради.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek