Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 3554 нафарга етди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa031 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 (+8) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
🟢 Айни пайтда юртимизда 2783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
❗️Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган.
🟡 Ҳозирда мамлакатимизда 757 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
👉 @xushnudbek 👈


