Londonda Fintech bo‘yicha xalqaro o‘quv kursi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

ЛОНДОНДА FINTECH БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ЎҚУВ КУРСИ!

Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги қошидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ва Буюк Британиянинг нуфузли Олий таълим ва тадқиқот марказларидан бири бўлган, 140 йиллик тарихга эга Лондон банк ва молия институти (London Institute of Banking and Finance) ўзаро ҳамкорликда раҳбар кадрлар малакасини ошириш мақсадида рақамли молия соҳасида «FINTECH ЕТАКЧИЛИК ДАСТУРИ» (Fintech Leadership Programme) ўқув курсини таклиф қилади.

Дастурнинг долзарблигини инобатга олган ҳолда, мазкур курс жорий йилнинг март ва апрель ойларида ўтказилади.

Дастур II модулдан иборат:

I-модуль: 3 кун давомида Тошкент шаҳри (Олий мактаб)да бўлиб ўтади.

II-модуль: 7 кун давомида Лондон шаҳри (Лондон банк ва молия институти)да бўлиб ўтади.

Хужжатлар 2020 йилнинг 7 февралига қадар қабул қилинади.

Мурожат учун телефонлар: 71 239-03-11, 97 444-85-51

🔵 Телеграм: @rgsbm_uz
⚪️ Facebook: fb.com/rgsbm.uz
🔴 Instagram: instagram.com/rgsbm.uz
🌐 Веб-сайт: https://rgsbm.uz

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek