Хитойдан ўзбекистонликларни олиб келиш учун рейслар белгиланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Manba:davletovuz
Айтишларича, Республика махсус комиссияси томонидан Хитойдан ўзбекистонликларни олиб келиш учун дастлабки рейслар 4-5 февраль кунлари амалга оширилади.
Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш, мамлакатимиз аҳолисини ушбу глобал эпидемиядан жиддий ҳимоя қилиш мақсадида Хитойдан қайтариладиган ватандошларимиз Тошкент шаҳри ва вилоятида тайёрланган махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилади. Улар икки ҳафта давомида карантин остида сақланар экан.
P.S.: Ўзбекистон фуқароларининг Хитойдан эвакуация қилиниши билан боғлиқ хабарлар остида билдирилаётган қарама-қарши фикрлар фонида ҳукуматнинг бундай қарорга келишини халқпарварлик нуқтаи назаридан ижобий баҳолаш мумкин. Хитойдаги ватандошларимизнинг айни пайтдаги тақдирига бефарқ қараб бўлмайди.
Улар ҳам сизу бизга ўхшаган шу юртнинг фарзанди. Бу ҳаракат мамлакатимиз аҳолиси қаерда бўлишидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида эканининг амалдаги ифодасидир. Албатта, ИМҲО.


